...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВнинг видеороликлари телевидениеда оммабоп вақтларда намойиш этилмаётгани танқид қилинди


15:22, 19.01.2017 Жамият
 2 340

2016 йилда 634 мингдан ортиқ шахсий ҳовли жойлар, 23 мингдан зиёд кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг яшаш шароитлари ўрганиб чиқилди.

2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан сув тошқинлари, сел, ер кўчкиси билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида қор захирасини аниқлаш, баланд тоғли кўлларнинг ҳолатини баҳолаш, қор кўчкиси ёки сел хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлаш мақсадида 7 марта аэровизуал кузатиув ишлари олиб борилди.
 
Маълумотларга кўра, Қамчиқ довонида автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида 15 та механизациялаштирилган отрядлари навбатчилик қилган. ФВВ томонидан Ўзбекистондаги уяли алоқа компанияси операторларига об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазият ҳақида ахборот берувчи 129 та SMS-қисқа хабарлар жўнатилган.
 
2016 йил давомида аҳоли ўртасида фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолларда ҳаракат қоидалари, уларнинг олдини олиш, ис газидан, озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш, табиий газнинг чақнаши билан боғлиқ маиший вазиятлар борасида деярли 629 минг марта давра суҳбатлари ўтказилди, 1 миллиондан зиёд эслатма ва буклетлар тарқатилди. 634 мингдан ортиқ шахсий ҳовли жойлар, 23 мингдан зиёд кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг яшаш шароитлари ўрганиб чиқилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида “Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2016 йилдаги асосий тадбирлар режасининг бажарилиши ва 2017 йилдаги устувор вазифалари”га бағишланган ҳайъат мажлисида юқоридаги кўрсаткичлар қайд этилди.
 

Йиғилиш давомида ФВВ ҳамда телевидение ўртасидаги келишув мувофиқ равишда амалга оширилмаганлиги ҳам таъкидланди. Хусусан, комплекс чора-тадбирлар режасида иситиш мавсумида аҳоли орасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришда марказий ва маҳаллий телевидение имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш назарда тутилган бўлса-да, амалда ис газидан заҳарланишларнинг олдини олишга қаратилган махсус видеороликлар эфирнинг оммавий вақтида томошабинларга тақдим этилишида қийинчиликларнинг кети узилмаяпти.
 
ОАВлар ҳукумат органлари ва аҳоли ўртасидаги рамзий “кўприк” эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу муаммони зудлик билан ҳал этиш лозим, назаримизда. Аҳоли фавқулодда вазият ҳолатидаги ҳаракат ёки унинг олдини олиш борасида тўлақонли ахборотга эга бўлсагина, кўриладиган талофат даражаси ҳам пасаяди. 
Дурдона Расулова  

Теглар:Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сарҳисоб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар