...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ 2–3 ноябрь кунлари кучли шамол хавфи ҳақида огоҳлантирди


14:11, 01.11.2017 Жамият
 7 452

Шамол тезлиги 17–22 м/с (60–80 км/соат) гача кучайиши кутилмоқда.

Яқин 2 кун давомида Ўзбекистонда шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
“2 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 17–22 м/с (60–80 км/соат) гача кучайиши кутилади. Кучли шамол вақтида эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз”, дейилади вазирлик берган огоҳлантирув хабарида.
 
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни кечки соат 22:00 лар атрофида Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда кучли шамол содир бўлганди. Кучли шамол натижасида электр тармоқларида узилиш кузатилиб, дарахтларнинг шохлари синиши ва уларнинг йўловчилар ва автотранспорт воситаларига шикаст етказганди.
 
Шу куни дарахт шохининг синиб тушиши оқибатида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида истиқомат қилган фуқаро Г.И. турли даражада тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, у шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Дурдона Расулова 

Теглар:ФВВ Об-ҳаво Шамол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар