8 кишининг ўлимига сабаб бўлган қўпорувчилик ҳаракати ижрочиси сифатида ўзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов гумон қилинмоқда.
“...АҚШ Давлат департаменти вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда. Биз текширув бўйича барча саволларни Федерал қидирув бюроси ва Нью-Йорк полиция департаментига йўллаяпмиз. Биз қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирамиз, Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган бу даҳшатли террорчилик ҳаракатидан жабрланганларнинг соғайиб кетиши учун дуо қиламиз”, дейилади элчихона хабарида.
Аввал хабар берганимиздек, 1 ноябрь куни Нью-Йоркнинг Манхэттен шаҳрида кичик юк машинаси велойўлак орқали катта тезликда ҳаракатланиб, йўлида учраган велосипедчиларни уриб юборган. Кейинчалик машина мактаб автобусига бориб урилган ва шу орқали тўхтаган. Полиция пикап ҳайдовчисини яралаб, қўлга олишга муваффақ бўлди.
Ҳайдовчи 29 ёшли ўзбекистонлик Сайфулло Соипов эканлиги аниқланди. У ИШИД гуруҳи аъзоси эканлиги гумон қилинмоқда.