...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футзал. Ўзбекистон бронза медалларига эга чиқди, Акмал эса қаҳрамонлик кўрсатди!


17:46, 11.02.2018 Спорт
 4 098

Футзалчилар эртага соат 21:00 да Тошкентга қайтиб келишади.

Бугун, 11 февраль куни футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати мусобақасида 3-ўрин учун Ироқ терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.
 
Асосий вақт 4:4 ҳисобидаги дуранг билан якунига етгач, навбат пенальтилар сериясига етди. Ўзбекистон терма жамоасининг 2-дарвозабони Акмал Ҳазратқулов иккита пенальтини қайтариб, учрашув қаҳрамонига айланди.
 
Шу тариқа Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Осиё чемпионатининг бронза медалларига сазовор бўлиш билан бирга ўз тарихида 4-марта қитъа чемпионати бронза медалини қўлга киритди.
 
Умуман олганда Ўзбекистон футзал терма жамоаси 8-марта Осиё чемпионатида совриндор бўлди. Футзал терма жамоаси бундан аввалроқ, 4 марта кумуш медалларига ҳам эга чиққан.
 
Охирги учта Осиё чемпионатининг барчасида Ўзбекистон совриндор бўла олди. Терма жамоа 2014 йил бронза, 2016 йил кумуш медаллари соҳиби бўлганди.
 
Ироқ - Ўзбекистон 4:4 (1:2 пен.).
Голлар: Чориев (3), Юнусов (26), (39), Ҳамроев (28).
 
Ўзбекистон (асосий таркиб): 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.
 
Захирадагилар: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов.
 
Маълумот учун, футзалчилар эртага соат 21:00 да Тошкентга қайтиб келишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!