Кеча бўлиб ўтган илк баҳсда ўзбекистонлик футзалчилар 5:4 ҳисобида муваффақият қозонишганди.
Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистонликлар таркибида голларга Константин Свиридов, Артур Юнусов, Дилмурод Шавкатов ва Ҳусниддин Нишоновлар муаллифлик қилишди.
Шаржа шаҳри, “Шаржа” спорт мажмуаси
БАА–Ўзбекистон — 0:4.
Голлар: К.Свиридов, А.Юнусов, Д.Шавкатов, Ҳ.Нишонов.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон терма жамоаси БААга қарши дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар бергандик.