...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фуқаро кетмон билан уриб ўлдирилди


19:08, 27.10.2018 Жамият
 17 302

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Деҳқонобод МФЙ ҳудудида жойлашган “Амирхон Омад Агро” фермер хўжалиги дала майдонида жанжал юзага келган.
 
Жанжал оқибатида мазкур туманнинг Аччиқсой МФЙда яшовчи Б.С. дала майдонидаги вагон ичида маст ҳолда бўлган фуқаро Ж.Книнг танасини турли жойларига кетмон сопи билан уриб, жароҳат етказган.


 
Натижада Ж.К. олган жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Б.С. эса кўлга олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Тошкент вилояти Зангиота тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар