Бу кимё, қурилиш, тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат саноатида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлашда қўл келади.
Россия Федерацияси билан ҳамкорликда 2012 йил ташкил этилган қўшма корхонада полипропилен грануласидан турли ҳажмдаги қоплар ишлаб чиқарилмоқда. Бу кимё, қурилиш, тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат саноатида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлашда қўл келади.
Президент корхона салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди. Инновацион технологияларни жорий этиш орқали сифат ва самарадорликни ошириш, ички бозорни тўла эгаллаб, ташқи бозорларга ҳам чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.