...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бектемирда ЙТҲ: Икки киши вафот этди


18:57, 13.04.2018 Жамият
 3 683

Бундан ташқари, ҳайдовчи ва яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.

11 апрель, чоршанба куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, шу куни кечги соат  23:40 ларда, Сергели тумани Қуйи толариқ кўчаси 4-уйда яшовчи 26 ёшли К.Қурбонов Chevrolet Cobalt автомашинасини Ҳусайн Бойқаро кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Машина эса бу вазиятда ариқга тушиб, сўнгра дарахтга бориб урилган.
 
Натижада салондаги икки йўловчи – 33 ёшли Н.Абдуллаев ва 27 ёшли С.Ҳўжановалар жиддий жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари, ҳайдовчи К.Қурбонов ва яна бир 22 ёшли йўловчи Ш.Тошпўлатова оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бектемир ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар