Нашрларнинг ўз вақтида етиб келмаслиги, баъзан дом-дараксиз кети узилишидан азият чекиб келамиз.
Нашрлар ва уларнинг обунаси билан бевосита шуғулланувчи масъул бўлганим учун кунда камида 10 та босма нашрларни қабул қилиб оламан.
Кўплар қатори босма нашрларнинг ўз вақтида етиб келмаслиги, баъзи газета ва журналларнинг дом-дараксиз бўлиб, кети узилишидан азият чекиб келамиз. Маъсулларни безовта қилганимиздан сўнггина, неча минг асаб толаларимизни қурбон айлагач, муаммоларга ечим топмоқдамиз.
Мен булар ҳақида алоҳида тўхталмоқчи эмасман. Ҳамасини ёзадиган бўлсам, бир сандиқ китоб бўлади.
Шу кунларда компаниянинг босма нашрларга бўлган янги “ҳурмат” белгиси эътиборимни тортди. Авваллари, журналлар, ахборотномаларнинг сўнги саҳифасига етказиб берувчининг махсус қоғозчаси елим орқали ёпиштирилган ҳолда олиб келинар эди. Мана бир неча ойдирки, балки елимлари тугаб қолганиданми, билмадим, степлер орқали маҳкамланган ҳолда қўлимизга етмоқда. Эҳтимол бу иш оддий, бартараф этиш мумкиндек кўринар, лекин айнан ўқирманларга (ҳозирги кунда унақалар анқонинг уруғи бўлса) зиё олиб борувчилардан чиққан “ташаббус” одамни ўйга солади. Ҳар кўрганда кўнглинг хижил бўлади, шундай табаррук “тафаккур қаймоқ”ларига бундай муносабатта бўлинса?! Нима ҳам дер эдик, хулоса ўзингиздан...