...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir.uz” Туркия Бош вазири девонининг Матбуот ва ахборот бошқармасида меҳмон бўлди


19:19, 22.06.2017 Олам
 1 811

Меҳмет Акарчи Ўзбекистондаги ОАВлар эса вазиятни холисона ёритишда ўз ҳиссасини қўшганини алоҳида эътироф этди.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” сайти раҳбари Қамариддин Шайхов дунёнинг 15 мамлакатидан келган 36 журналист қаторида Туркия Республикаси ташкил этилган медиа-турда иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Сайт раҳбарининг маълум қилишича, Истанбулдаги учрашувлар Анқара шаҳрида давом этмоқда.
 
Қамариддин Шайхов Анқарадан хабар қилади:
 
21 июнь куни режага кўра, Туркия Республикаси Бош вазири девони ҳузуридаги Матбуот ва ахборот бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда медиа-турга таклиф этилган журналистлар иштирок этди. Анжуманда Матбуот ва ахборот бошқармаси Бош директори Меҳмет Акарчи нутқ сўзлади.
 
“Бугун сизларни бошқармамизда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Сизларни бу ерга тўплашимиздан мақсад Туркиянинг суриялик қочқинлар кўрсатаётган ёрдамини ўз кўзингиз билан кўришга шароит яратиш, мавжуд вазиятдан бозабар бўлишдан иборат”, деб гап бошлади Меҳмет Акарчи.
 
Бошқарма директори сўзида давом этар экан, журналистлар эътиборини Матбуот ва ахборот бошқармасига ўрнатилган баннерга қаратди. Суратда 2016 йилнинг 15-16 июль кунлари Туркиянинг Истанбул, Анқара шаҳарларида юз берган давлат тўнтаришига уриниш, халқнинг бирдамлиги, бузғунчи кучларга қарши чиққани ва ҳукуматни қўллаб қувватлаб майдонга йиғилгани акс этган.
 
Ўтган йили июль ойида Туркияда юз берган давлат тўнтариши Туркия Республикасининг мавжуд ҳукуматига қарши қаратилган аёвсиз ва албатта натижасиз уриниш бўлди. Айни вазиятда ҳеч бир мамлакат, ҳея бир сиёсатчи Туркиядаги вазиятни, давлатга қарши чиққан ҳукумат аскарларини оқлагани йўқ. Обамадан тортиб, Меркелгача бу ҳолатда Туркияни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирган эди.
 
Туркияда бўлиб ўтган воқеаларда ҳукумат Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО террорчилик гуруҳининг қўли борлигини маълум қилиб, мамлакатда Гуленга қарашли мактаб ва университетларни ёпиш, давлат тўнтаришига алоқадорларни жиноий жавобгарликка тортиш, лавозимидан озод этиш бўйича қарор чиқарди. Туркияни қўллаб-қувватлаш истагида бўлган кўплаб мамлакатларда ҳам Фатҳуллоҳ Гуленга қарашли мактаб, лицей ва университетлар фаолияти тугатилди.
 
Туркия Республикаси Бош вазири девони ҳузуридаги Матбуот ва ахборот бошқармаси Бош директори Меҳмет Акарчи журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Ўзбекистон 2016 йилнинг 15-16 июль куни бўлиб ўтган воқеаларда Туркияни қўллаб-қувватлаганини, Ўзбекистондаги ОАВлар эса вазиятни холисона ёритишда ўз ҳиссасини қўшганини алоҳида эътироф этди.
 
Меҳмет Акарчи мамлакатнинг 20 дан ортиқ ҳудудларида Суриядан келган қочоқлар учун лагерлар қурилганини айтар экан, бугун уларнинг сони расман 2,75 миллионни ташкил этаётганини маълум қилди.
 
Маълумот учун, 2011 йилда Сурия ерларини ИШИД босиб олиши оқибатида мамлакатдан тинчликка путур етди. Портлашлар, нотинч ҳаётдан қочиб, жонини сақлаш илинжида 5 миллионга яқин киши мамлакатни тарк этиб, қочоқлик мақомини олган.
 
Туркиядаги саёҳат ва учрашувларимиз давом этади. Эслатиб ўтамиз,“Qalampir.uz” сайти мухбири дунёнинг 15 мамлакатидан келган 36 журналист қаторида медиа-турда иштирок этмоқда.

Теглар:Туркия Анқара Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!