...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото-видео: Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали очилди


13:21, 02.09.2017 Жамият
 6 114

Аввалроқ, 31 август куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилган эди.

Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ҳайкал очилиши маросими ўтказилди. Ушбу маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
 
Ислом Каримов ҳайкали Регистон мажмуаси яқинидаги хиёбонда ўрнатилган. Регистон майдонининг орқа тарафида Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадон жойлашган. Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадонга ҳам ташриф буюрди.
 
Ҳайкалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳам иштирок этди. Татьяна Каримова тадбирда нутқ сўзлаб, ҳайкал пойига гул қўйди.
 
Аввалроқ, 31 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳайкали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 








Зоҳиршоҳ Жўраев 
Фотомухбир: Шерзод Икрамутдинов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов Татьяна Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар