ФВВ ходимлари томонидан вазият ўрганилди.
Кеча, 10 март куни Тошкент шаҳарида кучли шамол эсиши натижасида дарахтлар қулаб тушган ва машиналарни жиддий зарарлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФФВ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув хизматига фуқаро М.Ибрагимова томонидан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Боғистон” маҳалласида дарахт қулаб тушиб, 2 та енгил автомашинани босиб қолгани, шунингдек, газ қувурига шикаст етказгани бўйича мурожаат келиб тушган.
.jpg)
Маълумот олинганидан сўнг навбатчи қисм қутқарувчилари зудлик билан воқеа содир бўлган жойга етиб боришган.
.jpg)
Қутқарувчилар ва туман коммунал хизматлари томонидан дарахт арраланиб, шикастланган автомобиллар чиқариб олинди. Шунингдек, газ таъминоти қувурлари таъмирланди.
.jpg)
Воқеа натижасида жароҳатланганлар йўқ.

Икром Раҳмон