...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана томоша! Олий даражадаги учрашув ташкил қилинмасдан қолди


15:27, 11.03.2018 Олам
 9 685

Томонлар жорий илнинг ўзида уч марта учрашув вақтини келиша олмади.

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба шаҳрида учрашуви ташкиллаштирилиши мумкинлиги борасида турли тушунмовчиликлар вужудга келаётганини хабар қилган эдик.
 
Аммо икки сиёсатчининг Эфиопиядаги учрашуви ташкил қилинмасдан қолди.


 
Гарчи Россиянинг АҚШдаги элчихонаси бу борада расмий ҳужжатга эгалигини маълум қилса-да, АҚШ Давлат департаменти вакили Хезер Науэрт Тиллерсоннинг Африкага ташрифи рўйхатида Лавров билан учрашиши белгиланмаганини таъкидлаган ва бу ҳақда ҳеч қандай ёзма ёки оғзаки таклиф олмаганини билдирган.
 
Эфиопиядаги ташриф давомида Тиллерсон Африкага келиш олдидан Лавровнинг ҳам бу минтақага келиши мумкинлигидан хабари йўқлигини маълум қилиб, агар лозим бўлса, дунёнинг бошқа ҳудудида учрашув ташкил қилиниши мумкинлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, у томонлар бир-бирининг телефон рақамини билишини, учрашув вақтини телефонда ҳам келишиш мумкинлигини билдирган.
 
Ўз навбатида, Россия тараф бунгача икки томонлама ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар анча йиғилиб қолганини, икки дипломатнинг учрашишига сабаблар етарли эканлигини таъкидлаган.
 
Аммо томонлар Аддис-Абебада ҳаттоки бир меҳмонхонада қолишган бўлса-да, учрашув ташкил қила олишмаган.
 
Россия тараф АҚШ расмийларининг бунгача ҳам бир нечта муҳим учрашувларни пайсалга солгани ҳақида маълумот берган. Хусусан, томонлар биринчи марта жорий йилнинг январь ойида БМТ Ҳавфсизлик Кенгашининг Нью-Йоркдаги йиғилишида Афғонистон ва Марказий Осиёдаги хавфсизлик масаласи юзасидан учрашиши керак бўлган вақтда кўришмасдан қолган.
 
Иккинчи марта Германиянинг Мюнхен шаҳрида Европа ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти йиғилиши доирасида учрашиши мумкин эди, бироқ Тиллерсон бу мажлисга ўринбосари Герберт Макмастерни юборган.
 
Аддис-Абебадаги ташкил қилинмаган учрашув жорий йилдаги учинчиси бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, Россия тарафнинг фикрича, мазкур икки томон БМТнинг Суриядаги 30 кунлик тинчликка амал қилиши резолюциясини, қайтадан бошланиши мумкин бўлган “қуролланиш пойгаси”ни ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш юзасидан учрашиши вақти аллақачон етган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Россия АҚШ Тиллерсон Лавров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!