Ҳозирда ушбу тадбир юзасидан тегишли тажрибалар ўрганилмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси шаҳарда максимал тезликни пасайтириш режасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ бошлиғи Рустам Жўраев ОАВ вакиллари билан ўтган брифингда маълум қилди.
Рустам Жўраевга кўра, ҳозирги пайтда шаҳардаги автомобилларнинг ҳаракатланиш учун максимал тезлиги соатига 70 км.ни ташкил этади. Аммо дунёнинг кўпгина мегаполисларида автомобиллар соатига 50-60 км. тезликда ҳаракатланади.
“Биз бу борада дунёдаги мамлакатлар тажрибасини ўргандик. Масалан, Европанинг 29 давлатидаги шаҳарларда максимал тезлик соатига 50 км. Хусусан, Лондонда соатига 48 км. тезлик белгиланган.
МДҲ мамлакатларининг кўпчилиги, масалан, Россия, Қозоғистон, Арманистон ва Озарбайжонда шаҳарлардаги автомобиль ҳаракатининг максимал тезлиги соатига 60 км. Биз бу масалани ўрганиб, тегишли таклифларни ИИВга тақдим қиламиз”, дейди Жўраев.
Шунингдек, Жўраев шаҳарда ҳаракатланиш тезлигини пасайтириш пиёдалар ўтиш жойи ёки бошқа ўринларда ҳайдовчининг автомобилни вақтида тўхтатиши учун ҳам қулай бўлишини таъкидлади.
Рустам Жўраев йўлларда пиёда ва ҳайдовчиларнинг ҳаракатланиш маданиятини шакллантиришга доир чоралар ишлаб чиқилишини ҳам қўшимча қилди.
Маълумот ўрнида, ўтган йили Ўзбекистонда жами 3,7 млн.дан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилган.

Икром Раҳмон