
Ҳукумат бу борада махсус фармойиш чиқарди.
Жорийнинг йил 4 майида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Бухоро вилоятининг чўл ҳудудларида шамол таъсирини камайтириш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш ва қумлар кўчишини бартараф этишга оид фармойиш қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Фармойишга кўра, Бухоро вилоятида 2018–2020 йилларда жами 212 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан “Яшил қалқон” ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади.
Шу мақсадда, мутасадди ташкилотларга:
Фармойишга кўра, Бухоро вилоятида 2018–2020 йилларда жами 212 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан “Яшил қалқон” ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади.
Шу мақсадда, мутасадди ташкилотларга:
- “Яшил қалқон” барпо этиладиган ер майдонларини хатловдан ўтказиб ўрмон хўжаликларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш;
- ўрмон хўжаликларида 2018-2020 йилларда 3 минг гектар майдонда шумғуя ва 3 минг гектар майдонда исириқ плантацияларини барпо этиш;
БМТнинг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш конвенцияси доирасида ажратиладиган маблағларни ўрмон хўжаликлари томонидан чўл ҳудудларида ўрмон барпо этиш тадбирларига йўналтириш чораларини кўриш топширилди.
Темур Назаров