...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев ва Эрдўғаннинг ўртасидан қил ўтмайди. Ўзбекистон ва Туркиядан эса...


20:04, 03.09.2018 Жамият
 15 795

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Қирғизистондаги саммитда иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида қучоқлашиб кўришди. “Qalampir.uz”га улар кўришгандаги сурат етиб келди.
 
Бу сурат Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг истиқболли келажагига ҳам ишора қилмоқда. Улар умумий суратга тушишдан аввал суҳбатлашганлар. Икки давлат раҳбарларининг қисқа мулоқоти дўстона ва самимий бўлган.


 
Таъкидлаш жоизки, Шавкат Мирзиёев мазкур Кенгаш саммитда Эрдўғаннинг таклифига биноан қатнашди. Туркия раҳбари 29-30 апрель ва 1 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганда, Мирзиёевни Кенгашга қўшилишга таклиф қилганди.
 
Ўзбекистон 17 йил ўтгач, мазкур ташкилот саммитида иштирок этди ва келгуси саммитга мезбонлик қилиш масъулиятини олди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиб Тошкентга қайтиб келгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Саммитда аъзо мамлакатлар – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Республикаси Бош вазири Виктор Орбан анжуманда фахрий меҳмон сифатида қатнашди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған Чўлпон ота Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар