Тадбирда иштирок этган фахрий киноижодкорлар учун эсдалик совғалари тақдим қилинди.
Унда Ўзбекистон халқ артистлари Анвар Кенжаев, Ёдгор Саъдиев, Ёқуб Аҳмедов, Гулчеҳра Жамилова, Тўти Юсупова, Лутфулла Саъдуллаев, Ҳусан Шарипов, Азиза Бегматова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Ҳошим Арслонов, Ноила Тошкентбоева, Турғун Азизов, Рихсивой Муҳаммаджонов, Зуҳриддин Режиметов, Шуҳрат Маҳмудов, Темур Малик Юнусов, Ғиёс Шермуҳаммедов каби бир қатор устоз санъаткорлар, шунингдек, ҳозирги кунда ўзбек кино санъатида фаолият юритаётган кўплаб киноижодкорлар меҳмон бўлишди.
Тадбир мобайнида ўзбек миллий кинематографияси тарихига бағишланган махсус видеоролик намойиш қилиниб, ҳозирги кунда орамизда йўқ бўлган кўплаб буюк ижодкорларнинг ёрқин хотираси ёдга олинди.
Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Анвар Ғаниев, Ғиёс Бойтоев сингари бир қатор таниқли ва ёш хонандалар ҳам ўз қўшиқлари билан ижодкорларни табриклашди.
Тадбирда иштирок этган фахрий киноижодкорлар учун эсдалик совғалари тақдим қилинди, дастурхон ёзилиб, ўзбек миллий таомлари тортилди.