...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Таэквондочилар Голландиядаги мусобақада олтин медалларга бурканишди


15:12, 12.03.2018 Спорт
 2 019

Ўзбекистонлик таэквондочилар эртага, 13 март куни тонгда Тошкентга қайтишади.

Кеча, 11 март куни Голландиянинг Эйндховен шаҳрида таэквондо бўйича “Dutch Open” турнири ниҳоясига етди.
 
Мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида ўзбекистонлик ўсмирлар Мадина Маннопова (-46кг), Жасур Жайсунов (-63кг) ҳамда Улуғбек Рашидовлар (-51кг) олтин, Озода Собиржонова (-52кг), Бекзод Ибрагимов (-51кг) ва Шаҳзод Жўраевлар (-55кг) кумуш медалини қўлга киритган эдилар.
 
Шунингдек, кеча катталар ўртасида ўтказилган баҳсларда Дмитрий Шокин (+87кг) кумуш, Баҳром Абдуллаев (-54кг) эса бронза медали соҳибига айланди.
 

 
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 3 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини терма жамоа ҳисобига қўшиб қўйдилар.
 

 
Маълумот учун, таэквондочилар эртага, 13 март куни эрта тонгда Тошкентга қайтиб келишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Таэквондо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!