...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Самарқанд марафончи сайёҳни уч кун меҳмон қилиб, пойтахтга кузатди


16:24, 16.06.2017 Жамият
 2 736

Кай Маркус 13-14 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлди

Узоқ масофаларга саёҳат қилувчи Кай Маркус 13-14 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Юртимизнинг “Peopletravel” ҳамда Германиянинг “ChinaTours” компанияси томонидан “Гамбург-Шанхай” йўналишида узоқ манзилга яёв марафонда иштирок этувчи спортчи Кай Маркус Самарқандда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари томонидан кутиб олинган.


 
Марафончи меҳмон ташриф давомида Самарқанд олимпия захиралари коллежида мураббий-ўқитувчилар ҳамда ёш спортчилар билан учрашган.


 
Меҳмон кеча, 15 июнь куни Тошкент шаҳрига келган.
 
Аввалроқ, германиялик ультрамарафончи Кай Маркус Гамбургдан Хитойга қадар бўлган масофани Ўзбекистон орқали босиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Кай Маркус Самарқанд шаҳри Марафон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар