Қуръа жараёнида чорак финалга етиб келган барча 8 жамоа бир–бирига тўғри келиб қолиши мумкин эди.
Қуръа жараёнида чорак финалга етиб келган барча 8 жамоа бир–бирига тўғри келиб қолиши мумкин эди.
Масалан, чорак финалда “Реал” – “Барселона”, “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” ёки “Рома” – “Ювентус” учрашувларига гувоҳ бўлиш эҳтимоли бор эди.
Аммо қуръа натижалари бошқача кўринишда бўлди. Яъни, Англиянинг икки клуби бир-бирига тўғри келди.
Шунингдек, “Барселона” ва “Бавария”га содда рақиблар тўқнаш келишди.
Эътиборли томони шундаки, энди чорак финалда ЕЧЛнинг ўтган йилги финали “Ювентус” - “Реал” учрашувини кўриш мумкин.
Демак, қуръа натижалари билан танишинг:
"Барселона" - "Рома"
"Севилья" - "Бавария"
"Ювентус" - "Реал Мадрид"
"Ливерпуль" - "Манчестер Сити"
Маълумот учун, чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 3 ва 4 апрель, жавоб баҳслари эса 10 ва 11 апрель кунлари бўлиб ўтади.