...
МЕНЮ
ONLINE TV

Достонбек Ҳамдамовнинг Россияга "қочиб" кетгани расман тасдиқланди


16:17, 16.03.2018 Спорт
 17 376

Ҳамдамов 15 март куни “Анжи” клубининг Россия чемпионатида иштирок этадиган қайдномасидан жой олган.

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов Маҳачқалъанинг “Анжи” клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда “Анжи” клуби Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Достонбек Ҳамдамов 2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганди. Бир йил олдин эса “Бунёдкор” сафида Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган.


 
Ҳамдамов “Бунёдкор” 2014 йилдан буён 82 ўйин ўтказиб 33 та гол урди.
 
Шунингдек, Достонбек Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоалари таркибида ўйнаган.
 
Достонбек Ҳамдамов 15 март куни “Анжи” клубининг Россия чемпионатида иштирок этадиган қайдномасидан жой олган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги турли хил интернет нашрлари Достоннинг “Бунёдкор” клуби раҳбарлари розилигисиз Россияга кетиб қолгани ҳақида ёзишганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Достонбек Ҳамдамов Анжи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!