...
МЕНЮ
ONLINE TV

Достон Ҳамдамовнинг Россиядаги қадами қутлуғ келди


09:58, 18.03.2018 Спорт
 4 631

“Бунёдкор”нинг собиқ футболчиси Россия чемпионатидаги дебют ўйинини ўтказди ва 71-дақиқада захирага олинди.

Кеча, 17 март куни Россия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Анжи” – “Тосно” учрашуви бўлиб ўтди. “Анжи-Арена”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритдилар.
 
Махачқальаликларнинг иккита голига ҳам Паул Антон муаллифлик қилди ва жамоасига муҳим уч очкони келтирди.
 
Мазкур ўйинда Достонбек Ҳамдамов Россия чемпионатидаги дебют ўйинини ўтказди ва 71-дақиқада захирага олинди. Яна бир ўзбекистонлик футболчи Вагиз Галиулин эса тўлиқ ҳаракат қилди.
 
Россия чемпионати, 23-тур.
“Анжи” – “Тосно” 2:0.
Голлар: Антон (17, 43).
 
Анжи”: Будаков, Тетрашвили, Полуяхтов, Бризгалов, Самаржич, Антон, Ҳамдамов (Бакаев, 71), Данченко, Хубулов (Прудников, 86), Лескано (Калмиков, 76), Будковский.
 
“Тосно”: Юрченко, Маргасов (Нуну Роша, 73), Чернов, Буйволов, Дугалич, Полетанович, Труйич (Макаров, 46), Жигулев, Галиулин, Погребняк (Мелкадзе, 53), Рикардиньо.
 
Огоҳлантиришлар: Макаров (48).
 
Эслатиб ўтамиз, Достон Ҳамдамов куни кеча “Бунёдкор”дан “Анжи” жамоасига ўтди ва маҳачқалъаликлар билан 1,5 йиллик шартнома имзолаганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Достон Ҳамдамов Анжи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!