Бугунги кунда томонлар ўтиш назорат пунктини ишга тушириш борасида чегара ва божхона назоратини тиклаш ишларига тайёргарлик кўришмоқда.
“Наврўз” умуммиллий байрами арафасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Самарқанд – Панжикент ўтиш-назорат пункти ўз фаолиятини бошлайди, деб хабар бермоқда "Asiaplus" агентлиги ҳукуматдаги ўз манбаларига асосланиб.
Бугунги кунда томонлар ўтиш назорат пунктини ишга тушириш борасида чегара ва божхона назоратини тиклаш ишларига тайёргарлик кўришмоқда.
Бу халқаро ўтиш назорат пункти 2010 йил 1 ноябрда ёпиб қўйилган эди. Мазкур ўтиш назорат пункти орқали Зарафшон дарёси водийсидаги Тожикистоннинг Панжикент туманидаги Саразм ва Ўзбекистоннинг Ургут туманидаги Жартепа аҳоли яшаш пунктлари ўзаро боғланади.
Обил Сафаров