...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР ва Жанубий Корея давлатлари делегацияси корейс халқига ажойиб туҳфа тайёрламоқда


10:04, 09.01.2018 Олам
 3 187

Учрашувда Жанубий Кореяда ўтадиган қишки олимпиада ўйинларида Шимолий Корея вакилларининг иштирок этиши ва ажралиб қолган оилаларнинг бирлашиши тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинмоқда

Аввалроқ, Шимолий Корея ва Жанубий Корея давлатлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши тўғрисида хабар берилган эди.
 
Бугун 9 январь бу музокаралар бўлиб ўтмоқда. КХДР делегацяиси раҳбари унинг натижалари бўйича ижобий фикрлар билдирди, деб хабар бермоқда Ренхап агентлиги. 
 
Тарқатилган хабарларга кўра, КХДР делегацияси раҳбари Ли Сон Гвон, “Шимол ва Жанубнинг ҳокимият вакиллари ҳозирги музокараларни самимий ўтказиши керак”лигини таъкидлаб, Жанубий Кореялик ҳамкасбини бу мулоқотнинг самарали якуни билан бутун корейс халқига ажойиб туҳфа тақдим этишга чақирган. 
 
Ўз ўрнида Жанубий Корея делегацияси раҳбари Чо Мён Гюн КХДР нинг 5 кишидан иборат делегациясини янги йил билан қутлаган.
 
Бу музокараларда Корея ярим оролини ядро қуролидан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича музокараларни давом эттириш, Жанубий Кореяда ўтадиган қишки олимпиада ўйинларида Шимолий Корея вакилларининг иштирок этиши ва ажралиб қолган оилаларнинг бирлашиши тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинмоқда. Учрашувларнинг якунида эришилган натижалар тўғрисида ҳам хабар берамиз.
Обил Сафаров

Теглар:КХДР Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!