Дунё аҳолисининг тахминан 1,8 миллиардини, яъни ер аҳолисининг 24 фоизини мусулмонлар ташкил этади.
Халқимиз, хусусан, мусулмон оламида луқманинг ҳалол бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Бугунги кунда “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дунё аҳолисининг тахминан 1,8 миллиардини, яъни ер аҳолисининг 24 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Бу ҳам “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада ошишини таъминламоқда.
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Ҳалол” стандартининг қабул қилиниши, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин яратади.
“Ўзстандарт” агентлиги юқоридаги видео орқали “Ҳалол” стандартининг жорий қилинишини изоҳлаган.