...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна фожиа! Яна бир эр хотинини уриб ўлдирди


12:30, 21.04.2018 Жамият
 12 790

Ш.Ибрагимов хотини З.Ўринова билан жанжаллашган ва унинг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

18 апрель, чоршанба куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида эр ўз аёлини калтаклаб, унинг бевақт ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, шу куни соат 23:00 ларда, Мўғол маҳалласида яшовчи 47 ёшли Ш.Ибрагимов 40 ёшли турмуш ўртоғи З.Ўринова билан жанжаллашган ва унинг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
 
Натижада З.Ўринова 19 апрель, пайшанба куни соғлиғи ёмонлашиб, шу уйда оламдан ўтган.
 
Ҳозирда Ш.Ибрагимов қўлга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 18 апрель куни Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги ФҲДЁ биносида туманнинг Тузель-3 мавзесида яшовчи фуқаро ўз хотинини пичоқлаб қўйган эди. Аёл  яқинлари томонидан шифохонага олиб борилган ва ўша ерда вафот этган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Самарқанд Ургут жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар