...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: қаровсиз қолган ҳудуд ёхуд ҳазрат Навоийга “эҳтиром”


20:07, 09.07.2017 Жамият
 5 460

Энг ачинарлиси, автомобиллар киришини тақиқловчи белги қўйилган бўлишига қарамай, майдон машиналар билан тўла. Бирор ҳайдовчи бу белгига бўйсунмайди ва буни ҳеч ким назоратга ҳам олмайди.

Тошкент шаҳрида чиройли кўчалар, боғлар, хиёбонлар бор. Кўплаб кўчалар ва майдонларга буюк бобокалонларимиз номлари берилган, ҳайкаллари қўйилган. Улар жойлашган ҳудудлар эса кўркам. Лекин...
 
Лекин ҳаммаси ҳам эмас. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган Навоий шоҳкўчасида бир ҳайкал бор, аслида унга кўпчилик эътибор бермайди. Балки айнан шунинг учун ҳам эътибордан четда қолиб, қаровсиз ҳолда ташлаб қўйилгандир.
 
Кўпчилик англаб бўлганидек, бу айнан Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи ва унинг майдонида жойлашган ҳазрат Навоийнинг ҳайкалидир. Суратларда кўриб турганингиздек, ушбу ҳудуд анча хароба кўринишига келиб қолган.
 
Энг ачинарлиси, автомобиллар киришини тақиқловчи белги қўйилган бўлишига қарамай, майдон машиналар билан тўла. Бирор ҳайдовчи бу белгига бўйсунмайди ва буни ҳеч ким назоратга ҳам олмайди. Бундан ташқари, ҳайкал атрофи тозаланмаган, асфальт ва бетон йўллар кўчиб кетган.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги, Ободонлаштириш бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг мазкур ҳолатдан бехабар эканликлари амримаҳол. Агар шундай бўлса, энди хабардорлар ва ижобий натижани кутиб қоламиз.









Бобур Жалолов
Фото: Сарвар Очилов

Теглар:Навоий адабиёт музейи Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар