Ушбу соврин ҳар бир ўйинда энг яхши иштирок этган футболчига топширилади.
“BUD Man of the Match” соврини жаҳон чемпионатида бўлиб ўтадиган ҳар бир учрашувда энг яхши иштирок этган футболчига ўйин якунлангандан сўнг топширилади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ЖЧ-2018 мусобақасида жами 64 та учрашувлар ўтказилади. Футболчилар 64 марта “BUD Man of the Match” соврини билан тақдирланиш имкониятига эга бўлишади.
Учрашувнинг энг яхши футболчисини аниқлаш бутун дунё футбол мухлислари томонидан ўтказилган сўровнома натижасига кўра маълум бўлади.
ФИФА ташкилоти ўйин якунлангандан сўнг тезкорлик билан “Ўйиннинг энг яхши футболчиси ким бўлди?” тариқасида сўровнома ўтказади.
Мухлислар эса ўзлари истаган футболчини танлаш имкониятидан фақат бир марта фойдаланишади.
Шунингдек, “BUD Man of the Match” совринининг тақдимот маросимида Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Дэвид Симэн ва икки карра жаҳон чемпиони, Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Кафулар иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 1 декабрь куни Москвада жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.