Фил германиялик сайёҳга ҳужум қилган ва оёқлари билан босиб, топтаб ўлдирган.
Бу вақтда россиялик сайёҳлар миниб олган иккинчи фил ўрнидан турган ва кейин югуриб кетган. Россиялик сайёҳ аёл филдан сакраб тушишга улгурган, унинг эри эса сакраш чоғида филнинг устида ўтирувчи мосламага урилган ва ўт-ўланлар устига йиқилган.
Россиялик сайёҳ олинган жароҳатлар билан касалхонага келтирилган. Жабрланганлар бўлиб ўтган воқеада “филлар қишлоғи” кўнгилочар маскани эгасини айблашмоқда.