Ушбу марказ Ислом Каримов, Алишер Навоий шоҳкўчалари ҳамда Фурқат ва Олмазор кўчалари ўртасидаги 80 гектар майдонда жойлашади.
“Tashkent City”ни бунёд этишда мазкур марказ барпо этиладиган ҳудуддаги уйлар, нотурар жойлар бузилиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи ҳамда фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тариқасида ер ажратилади.
Ислом Каримов, Алишер Навоий шоҳкўчалари, Фурқат ва Олмазор кўчалари ўртасида 80 гектар майдонда жойлашиши режалаштирилган “Tashkent City” халқаро бизнес марказининг концепцияси қабул қилинди. “Tashkent City” бизнес маркази сейсмик шароитлар, шаҳарнинг архитектура қиёфаси, қурилиш анъаналарини ҳисобга олган ҳолда яшил табиат билан ҳамохангликда барпо этилади.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Tashkent City” марказини қуриш ишлари бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бундан ташқари, қурилиш ишларидан олинган фотосуратлар ижтимоий тармоқ саҳифаларида пайдо бўлмоқда. Ана шу суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Марказда 40 қаватдан баланд бўлмаган замонавий технологиялар асосидаги бизнес офислар, меҳмонхоналар, 12 қаватдан баланд бўлмаган турар-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ушбу ҳудудда конференция ва кўргазма марказлари, гипермаркетлар, савдо майдонлари, ресторан, кафе ва ерости автотураргоҳлари қурилади.