...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Матбуот тарқатувчи” степлерли “янгилик”ка қўл урди


19:38, 22.06.2017 Жамият
 3 419

Нашрларнинг ўз вақтида етиб келмаслиги, баъзан дом-дараксиз кети узилишидан азият чекиб келамиз.

Ўзбекистонда босма нашрларни ўқувчиларга етказиб беришда еткакчи ҳисобланган “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси журналларни эгаларига элтишда “янгилик”ка қўл урди.
 
Нашрлар ва уларнинг обунаси билан бевосита шуғулланувчи масъул бўлганим учун кунда камида 10 та босма нашрларни қабул қилиб оламан.


 
Кўплар қатори босма нашрларнинг ўз вақтида етиб келмаслиги, баъзи газета ва журналларнинг дом-дараксиз бўлиб, кети узилишидан азият чекиб келамиз. Маъсулларни безовта қилганимиздан сўнггина, неча минг асаб толаларимизни қурбон айлагач, муаммоларга ечим топмоқдамиз.




 
Мен булар ҳақида алоҳида тўхталмоқчи эмасман. Ҳамасини ёзадиган бўлсам, бир сандиқ китоб бўлади.
 
Шу кунларда компаниянинг босма нашрларга бўлган янги “ҳурмат” белгиси эътиборимни тортди. Авваллари, журналлар, ахборотномаларнинг сўнги саҳифасига етказиб берувчининг махсус қоғозчаси елим орқали ёпиштирилган ҳолда олиб келинар эди. Мана бир неча ойдирки, балки елимлари тугаб қолганиданми, билмадим, степлер орқали маҳкамланган ҳолда қўлимизга етмоқда. Эҳтимол бу иш оддий, бартараф этиш мумкиндек кўринар, лекин айнан ўқирманларга (ҳозирги кунда унақалар анқонинг уруғи бўлса) зиё олиб борувчилардан чиққан “ташаббус” одамни ўйга солади. Ҳар кўрганда кўнглинг хижил бўлади, шундай табаррук “тафаккур қаймоқ”ларига бундай муносабатта бўлинса?! Нима ҳам дер эдик, хулоса ўзингиздан...

Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Матбуот тарқатувчи АК Обуна Нашрлани етказиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Mustaqil odam
10:28 23.06.2017

Ҳурматли Мусулмонбек Иброҳимов! Очиғи ёзганингизни ўқиб, жуда таъсирландим. Бу ёзган "буюк ижод намуна"нгизнинг мазмунидан эмас, унда кўтарилган мавзунинг шу даражада кулгилилигидан. Одам ҳам шунчалик майда бўладими.Битта степлерлагани учуна. "шундай табаррук “тафаккур қаймоқ”ларига бундай муносабатта бўлинса?" (балки "муносабатда" деб ёзилар). Биласизми, дунёда ҳамма сўзнинг олдига ҳам "табаррук" сўзини қўйиб гапириш (ёзиш) мақсадга мувофиқ эмас. Мисол учун, маълум бир жойларга: Макка, Мадина, Ватан, масжид, мадраса, атоқли шахслар: Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.), Ал-Бухорий, Ат-Термизий ва ҳ.к., китоблар: Қурони Карим, Ҳадислар тўплами, диний маърифат улашувчи китоблар. Мисоллардан кўриниб турибдики, асосан диний йўналишдаги жой, шахс ва буюмлар саналган. Нега, чунки эътиқод инсон учун энг бирламчи. Агар инсонда эътиқод бўлмаса, у инсон буюк, муқаддас, табаррук деган сўзларни тан олмайди, Сиз айтган “тафаккур қаймоқ”лари мабодо, вазирликлар, қўмиталар ва ҳокимликлар орқали "мажбурий-ихтиёрий" тартибда ўқитувчилар ва давлат хизматчиларига обуна бўлишни ташкил этадиган газета ва журналлар эмасми. Ўша "тафаккур қаймоқлари" таҳририятларига саволим бор. "Солиқ ва божхона хабарлари", "Солиқ инфо", "Аргументы и факты", "Даракчи" газеталари ўзининг доимий ўқувчиларига эга бўлиб, ўз аудиториясининг ўрганиб чиқиб, материал тайёрлайди. Хўжакўрсинга ёки навбатдаги сонда бўш жой қолмаслиги учун эмас. Агар сиз айтганчилик тафаккур қаймоғи бўлса "киоска"ларда сарғайиб кетган газеталар турмасди, дўстим. Кўтарилган муаммо кимга ноқулайлик ёки ҳурматсизлик келтириб чиқарди. У газеталар қандай муқаддас нашрки, уни степлерлаб бўлмаса. Агар маънавий муаммоларга қизиқсангиз, мен сизга бундай муаммолар рўйхатини тузиб бераман, ишонинг бу муаммолар степлерлар муаммосидан ҳам аҳамиятлироқ. 1. Лотин графигига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни якунлаш. 2. Давлат органларида тўлиқ ўзбек тилида иш юритиш. 3. Интернет тармоғидаги миллий сегментдаги маънавият қолипларига тўғри келмайдиган сайтлар, Телерадиканаллардаги саёз дастурлар ва ҳ.к.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар