“Ҳизбуллоҳ” Ливанда 1982 йилда ташкил этилган, ҳарбийлаштирилган шиа ташкилоти ва сиёсий партия ҳисобланади.
Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши бош котиби Абдулатиф бин Рашид ал-Заяни “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти кўрфаз давлатлари хавсизлиги, барқарорлиги ва суверенитетига таҳдид кўрсатаётгани ҳамда қурол-яроғ контрабандаси билан шуғулланиши ҳақида айтиб ўтди.
Ал-Заянининг айтишича, “Ҳизбуллоҳ” террористик акт амалга ошириш учун Кўрфаз ҳамкорлиги кенгашига аъзо давлатлар ичида аҳолини йўлдан уришга ҳаракат қилмоқда, бундан ташқари, гуруҳ қурол-яроғ контрабандаси, зўравонлик ва тартибсизликлар келтириб чиқариш билан шуғулланади.
Кўрфаз ҳамкорлик кенгашига Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қатар, Баҳрайн ва Уммон давлатлари киради.
Маълумот ўрнида, “Ҳизбуллоҳ” Ливанда 1982 йилда ташкил этилган, ҳарбийлаштирилган шиа ташкилоти ва сиёсий партия бўлиб, АҚШ, Канада, Миср, Исроил, Европа Иттифоқи, Австралия ва бошқа давлатлар томонидан террористик ташкилот сифатида тан олинган.