...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ҳизбуллоҳ” раҳбари: “Ироқ курдларининг референдуми — ИШИД ўрнига янги лойиҳа, сиёсий ўйин!”


15:52, 02.10.2017 Олам
 3 263

“Яқин Шарқ лойиҳаси”га кўра, минтақадаги айрим давлатлар, хусусан, Ироқ, Сурия ва Ливан ҳудудлари этник, диний ва мазҳабларга кўра бўлиниши белгиланган.

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти раҳбари Ҳасан Насраллоҳ Ироқ федерал суди мамлакат конституциясига хилоф деб ҳисоблаган, Ироқ Курдистони мухтор вилоятида мустақиллик учун бўлиб ўтган референдум бўйича ўз муносабатини билдирди.
 
Ҳасан Насраллоҳ Имом Ҳусайиннинг Карболада шаҳид этилишининг 1378 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган маросимда нутқ cўзлади.
 
Ироқ курдларига қарата бу референдум ташқи кучлар томонидан ижод қилинган бир сиёсий ўйиндир ва бунга ироқ курдлари алданиб қолмаслиги лозим, деб айтган “Ҳизбуллоҳ” етакчиси.
 
“Яқин Шарқда ИШИД лойиҳаси муваффақиятсизликка учрагач, минтақа учун қора кучлар томонидан “янги лойиҳа” ишлаб чиқилмоқда. Бу минтақани янгидан бўлиш лойиҳасидир”, деб таъкидлаган Насраллоҳ.
 
Унинг фикрча, янги Яқин Шарқ лойиҳасига кўра, минтақадаги айрим давлатлар, хусусан, Ироқ, Сурия ва Ливан ҳудудлари этник, диний ва мазҳабларга кўра бўлиниши белгиланган.
 
25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ироқ Курдистонидаги мустақиллик референдуми Туркия, Эрон, Ливан ва Россия каби мамлакатлар томонидан кескин қаршиликка учраган эди.
 
Маълумот ўрнида, “Ҳизбуллоҳ” Ливанда 1982 йилда ташкил этилган, ҳарбийлаштирилган шиа ташкилоти ва сиёсий партия бўлиб, АҚШ, Канада, Миср, Исроил, Европа Иттифоқи, Австралия ва бошқа давлатлар томонидан террористик ташкилот сифатида тан олинган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ҳизбуллоҳ Курдлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!