...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма-отада ўлдирилган эгизакларнинг акаси яна шифохонага тушди


15:46, 02.10.2017 Олам
 4 197

Тахминларга кўра, болакайнинг овқатланиш тартиби қўпол равишда бузилган. У қўп ҳолларда оч қолган бўлиши ҳам мумкин...

Аввалроқ, сентябрь ойининг бошида Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ваҳшийларча ўлдирилган эгизак болалар ҳақида хабар берган эдик.
 
Энг ачинарлиси, болаларнинг қотили ўз ота-онаси эканлиги эса кишида ҳам нафрат, ҳам ғазаб уйғотади. Бир яшар эгизак болаларнинг жасадлари ижара уйларнинг биридаги музлатгичдан топилганди.
 
Болаларнинг отаси Эмил Гилмутдинов ўзбекистонлик бўлиб, ўзидан деярли 5 ёш катта бўлган Алла Волченко исмли аёл билан яшаган. Эгизак болаларнинг жасадини Эмил Гилмутдиновнинг отаси дафн қилиш учун Тошкентга олиб келди.
 
Эмиль ва Алланинг тўнғич фарзанди ҳам бўлиб, у Олма-отадаги кўчалардан бирида толиққан, оч ва қўрқув ҳолатида топилган. Ўшанда Равиль шифохонага олиб борилган эди.
 
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил бобоси Саловат Гильмутдинов ҳозирча болани ўзи билан олиб кета олмаслигини маълум қилган эди.
 
Сўнгги хабарларга кўра, Равиль яна шифохонага ётқизилган. Унда ошқозон касаллиги аниқланган.
Тахминларга кўра, болакайнинг овқатланиш тартиби қўпол равишда бузилган. У қўп ҳолларда оч қолган бўлиши ҳам мумкин.
 
Шифокорларнинг айтишича, болакай соғайгач, у яна болалар уйига қайтиши мумкин.
 
Марҳум эгизак укаларининг жасадини олиб келишга келган бобоси Қозоғистонда Равиль билан учраша олмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда ҳибсда ушлаб турилган ота-она қотилликни қандай амалга оширганликларини сўзлаб беришган.
 
Эмил Гилмутдиновнинг айтишича, болаларнинг доимий йиғлаши уларга “ёқмаган”. Шу тариқа, улар болалардан қутулиш пайида бўлишган. Қотиллик жойидан олинган эксклюзив видеолавҳада айбланувчилар билан ўтказилган суҳбат ҳам акс этган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Олма-ота Эгизаклар Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!