Спортчи ўйиндан олдин ўтказиладиган машғулотларда ҳушини йўқотиб, майдонда йиқилган экан.
Маълум бўлишича, дарвозабонни зудлик билан шифохонага етказишган, аммо Маминашвили номаълум сабабларга кўра шифохонанинг ўзида ҳаёт билан видолашган. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб “Чемпионат” нашри хабар бермоқда.
Ушбу трагедик воқеа сабаб “Зугдиди” ҳамда “Вит Жоржия” жамоалари ўртасида белгиланган учрашув қолдирилди.
Маълумот учун, Маминашвили фаолиятининг катта қисмини Батумнинг “Динамо” жамоасида ўтказган бўлиб, жорий мавсум бошида “Зугдиди” жамоаси футболчисига айланганди.
Шота Маминашвилининг вафот этиш сабаблари ҳақида ҳозирча бирор бир расмий маълумот келтириб ўтилмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Черногориянинг “Бокел” клуби дарвозабони Горен Ленац футбол майдонида номаълум кимса томонидан отиб кетилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.