Таркиби асосан курдлардан иборат “Сурия демократик кучлари” туркларга қарши Афринда шафқатсиз жанглар олиб бориш ҳақда маълум қилди.
“Сурия демократик кучлари” асосан АҚШ, Россия ва Франция томонидан қўллаб-қувватланади. Ушбу ҳарбий қисм 2015 йилда ИШИД жангариларига қарши кураш олиб бориш учун ташкил қилинган.
СДРга кўра, тўқнашувлар асосан Африннинг шимолий-ғарбидаги Ражо районида бўлиб ўтади. Чунки бу ҳудудда турк артиллериялари курдларга қарши амалиётларини давом эттирмоқда. СДРнинг бу жараёнга аралашувига сабаб турк ҳарбийларининг ҳужуми натижасида тинч аҳоли вакилларининг 24 нафари ҳалок бўлиб, кўпчилиги оғир яраланганидир.
Расмий Анқара туркиялик курдларнинг бир неча 10 йил мобайнида мамлакат яхлитлигини бузишга уриниши Сурия курдларининг қўли борлигини таъкидламоқда. Аммо СДР таркибидаги курдларнинг бу жараёнга қўшилиши асосан Афринда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эканлиги айтилмоқда.
БМТнинг маълумотига кўра, Афринда бошланган уруш туфайли 5000 нафар аҳоли у ердан эвакуация қилинган. Суриядаги инсон ҳуқуқлари вакили ҳам бу уруш натижасида тинч аҳоли зарар кўраётганини айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳарбий кучлари жорий йилнинг 20 январида Африн шаҳридаги курд жангариларининг бирикишига қарши ҳарбий юриш бошлаган эди.