Танлов ғолиби бўлган туялар гўзаллик тимсоли деб ҳисобланади ва уларнинг нархи ошиб кетади.
Ҳар йили бу фестивалда Яқин Шарқ давлатларидан ўн минглаб туялар иштирок этади ва бу танловнинг соврин жамғармаси 57 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Танлов ғолиби бўлган туялар гўзаллик тимсоли деб ҳисобланади ва уларнинг нархи ошиб кетади.
Бу мусобақа 2000 йилдан бери ўтказиб келинади. Ҳайъат аъзолари туяларнинг боши, ўркачи, бўйни, оёғи, юриши ва мускулларининг тузилишини баҳолайди.
Бу йилги танловда ҳакамлар бир нечта туяларнинг эгалари ўзларининг туяси чиройли кўриниши учун ботоксли укол қилишганини аниқлашган. Ботоксдан туяларнинг оғзи, бурни ва жағининг пастки қисмига чиройли шакл беришда фойдаланишган.