YouTube канали орқали тарқалган видеода шаҳарнинг катта кўчаларидан бирида туяқуш устида кетаётган одамни кўриш мумкин.
Мазкур ажойиб воқеа видеога олинди ва YouTube порталига жойлаштирилди.
Интернет фойдаланувчилари эркакнинг йўлдаги тирбандликлардан қочиш ва қиммат ёқилғига пул сарфламаслик учун туяқуш минишга қарор қилган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.
Бундан ташқари, баъзи бир фойдаланувчилар бу тассирлар видеомонтаж маҳсули эканини ҳам тахмин қилишмоқда.
Маълумот ўрнида, туяқушлар соатига 60-70 километр тезликкача ҳаракатлана олади. Уларнинг бир қадами 3.5-4 метргача етиши мумкин. Туяқушнинг бир ойлик полапони ҳам соатига 50 километр тезликда ҳаракатлана олади.