...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда ҳарбийлар орасида оммавий муштлашув юз берди


13:16, 31.08.2016 Олам
 3 099

Туркия вилоятларидан бирида жойлашган ҳарбий бўлинмада ҳарбий хизматга янги чақирилган аскарлар жанжал кўтаришган.

Туркиянинг шимоли-ғарбида жойлашган  Карабюк вилоятидаги ҳарбий бўлинмада хизматга янги келган ва олдин чақирилганлар  орасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Trend” ёзмоқда.
 
Нашрнинг маълум қилишича, 30 кишидан ортиқ одам иштирок этган муштлашув оқибатида 10 нафар аскар жароҳатланган, улардан бирининг аҳволи жуда оғир ҳисобланади. 
 
Муштлашувга ҳарбий хизматга янги келган аскарлар маст ҳолда улардан олдинроқ хизматга чақирилган аскарни ҳақорат қилгани сабаб бўлган.
 
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди, дейилади хабарда. 
 
Маълумот учун, Туркия армиясига 20 ёшдан 41 ёшгача бўлган Туркия фуқаролари чақирилади.  Мажбурий ҳарбий хизматни ўташ 6 ойдан 15 ойгача давом этади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Муштлашув Ҳарбий хизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!