30 ёшли сайёҳ Красноярск ўлкасидаги тоғларда саёҳат қилаётган чоғда оёғидан жиддий жароҳатланиб, мустақил ҳаракатлана олмаган.
Нашрнинг ёзишича, тоғдаги саёҳат чоғида 30 ёшли сайёҳ оёғидан жиддий жароҳатланган ва мустақил ҳаракатлана олмаган. Унинг тўрт нафар ҳамроҳи рейсга улгуриш учун жароҳатланган шеригини тақдир ҳукмига топшириб кетган.
Қутқарувчилар жароҳатланган саёҳатчининг аҳволи ҳақида унинг онасидан хабар топишди. Сайёҳнинг ҳамроҳлари, ҳаттоки, бўлган воқеа ҳақида маълум қилишмаган. Навбатчи қутқарувчилар сайёҳни топиб унга биринчи ёрдамни кўрсатишди ва сайёҳлар қароргоҳига етказишди.
Мутахассислар дам олишга келаётган одамларга гуруҳ бўлиб саёҳат қилишдан олдин ҳамроҳлар билан яқиндан танишиб олишни ва руҳий жиҳатдан бири-бирларига мос келган шериклар билан йўлга чиқишни тавсия қилмоқдалар, дейилади хабарда.