Машина “Тошкент-Душанбе” йўлида кетаётган эди.
ИИВнинг хабар беришича, фуқаро З.Қодиров (исми ўзгартирилган) ўзининг бошқарувидаги Nexia машинасини “Тошкент-Душанбе” йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Сайхунобод туманида яшовчи, М.Ҳусаинов (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги “ГАЗ-5312” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган.
Натижада Nexia йўловчиси А.Иброҳимов (исми ўзгартирилган) жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, йўловчи шифохонада вафот этган.