...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиададаги рақибига ҳамдардлик билдирганини яширмади


17:08, 25.10.2016 Спорт
 7 150

Ёзги олимпиада ғолиби бўлган бўксчиларимиз Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида меҳмон бўлди.

Рио-де-Жанейро шаҳрида шу йилнинг 5-21 август кунлари ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиадада ўзбекистонлик боксчилар медаль жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида дунёда биринчи ўринни эгаллаб, барчамизни хушнуд этган эди.
 
Юртимизга қайтган боксчиларимиз мамлакат бўйлаб кўплаб табрикларни қабул қилишди ва турли соҳа вакиллари билан учрашувлар ўтказишди. Бундай учрашувлар, давра суҳбатлари бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда. Учрашувлардан бири 25 октябрь куни Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида бўлиб ўтди.
 
Ушбу учрашув университет рахбарияти ва ЎзДЖТУ “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилди. Давра суҳбатида олимпиа ғолиблари Ихтиёр Наврўзов, Муроджон Аҳмадалиев, Рустам Тўлаганов ва Фазлиддин Ғоибназаров билан ўқув даргоҳининг бир гуруҳ фаол талабалари қатнашишди.
 
Суҳбат давомида Бекзод исмли талабанинг Фазлиддин Ғоибназаровга берган саволи эътиборимизни тортди.
 
“Америкалик боксчи билан ўтказган жанг якунида унинг бўйнидан қисиб, нимадир дедингиз. Шахсан мен учун қизиқ, инглиз тилини билмасангиз, рақибингизга нима дедингиз?”.
 
Суҳбат ЎзДЖТУда ўтказилаётганини ҳисобга олсак, савол ўринли бўлди.
 
Фазлиддин Ғоибназаров эса бу саволга “Ҳамдардлик билдирдим”, дея ҳазиломуз жавоб қайтарди. Шунингдек, инглиз тилини тўлиқ билмаслигини ва энди ўрганиш ниятида эканини таъкидлади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:ЎзДЖТУ Фазлиддин Ғоибназаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!