...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фазлиддин Ғоибназаров ижтимоий тармоқларда тарқалган суратига изоҳ берди


13:05, 16.09.2016 Спорт
 18 930

Айрим блогерлар Фазлиддин Ғоибназаров ва Бектемир Мелиқўзиевни асоссиз танқид қилиб чиқишди. Ҳолбуки суратда айблашга арзигулик ҳолат тасвирланмаган.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган Фазлиддин Ғоибназаров ва кумуш медаль соҳиби Бектемир Мелиқўзиевнинг ресторанлардан бирида тушган сурати бир неча кундирки ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Суратда Фазлиддин ва Бектемирнинг ёнида икки қиз турганини кўриш мумкин. Уларнинг кимлиги оммага маълум эмас ва бу суратда танқид қилишга арзигулик ҳолат йўқ. Бироқ айрим блогер ва тирноқ ичидан кир қидирадиганлар суратни оммалаштириб, Олимпиада совриндорларини асоссиз танқид қилиб чиқди. Уларга нисбатан Фазлиддин Ғоибназаров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали жавоб қайтарди.
 
“Ассалому алайкум, азизлар. Барчангизга қўллаб-қувватлаб, кўрсатган эътиборингиз учун катта раҳмат. Куни кеча мухлислар билан тушган суратимизни ўз билганича талқин қилган инсонларга қарата айтмоқчиман: Яратганга беҳисоб шукрки, икки шириндан-шакар фарзандим ва севиб уйланган аёлим бор. Улар мен учун жуда азиз. Сиз бундай гаплар айтишдан олдин, ўзганинг шахсий ҳаётининг шу жиҳатларини мулоҳаза қилиб кўришингизни илтимос қилардим. Оллоҳга шукр, давлатимиз, халқимиз қўллаб-қуватлаб тургани учун чемпион бўлдик. Биз ўзимиздан кетиб қолганимиз йўқки, суратга тушишни сўраган кишиларга рад жавоби бермадик. Суратга тушишни истаган инсонларнинг барчасига, акамиз, укамиз, опамиз ва синглимиз каби қараймиз. Албатта, сиз қилаётган гумонлар, сизнинг бошингизга келаётган хаёллар ҳаётдан йироқ”, деб язади Ғоибназаров.
 
Ҳозирча Бектемир Мелиқўзиев мазкур суратлар билан боғлиқ танқидларга жавоб қайтарганича йўқ. 

Теглар:Фазлиддин Ғоибназаров Бектемир Мелиқўзиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Акбарали
08:45 20.09.2016

Буни нимаси ёмон. Шу қахрамонларни кўчада кўриб қолсак биз ҳам бажанодил суратга тушган бўлар эдик. Ахир улар миллатимизнинг қахрамонларику. Оддий актёрлар ва қўшиқчилар билан хам суратга тушиш учун навбат кутиб турадиганлар борку.


Habibullo
14:47 16.09.2016

«Уммон» кизлар билан суратга тушса - маладес, юлдузман демасдан, оддий мухлислари билан расмга тушибди. Боксерлар кизлар билан суратга тушса - юлдузликдан боши айланиб, кизлар билан юрадиган буп копти.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!