...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австрияда “Pokemon Go” ортидан катта жиноят очилди


12:45, 16.09.2016 Олам
 4 181

Австриялик овчи шу кунларда оммалашиб бораётган “Pokemon Go” ўйинини ўйнаётиб, марихуана экилган боғни топиб олди.

Австриялик овчи шу кунларда оммалашиб бораётган “Pokemon Go” ўйини вақтида реал покемонни қидириб,  марихуана экилган боғни аниқлади.

Вайберн коммунасидаги иссиқхоналардан бирига кирган “овчи” кучли ва шубҳали ҳидни сезган ва полицияга хабар берган. Дарҳол етиб келган полиция бу тақиқланган ўсимлик эканлигини аниқлаб, ер участкаси эгаларини ҳибсга олишга муваффақ бўлди.

“Pokemon Go” ўйини 6 июль куни мобиль дастур сифатида тақдим этилган бўлиб, у қўшимча реал элементлардан иборатлиги туфайли оммалашишга эришди. Ўйин мақсади виртуал покемонларни излаб топиш ва қўлга олишдир.

Айтиш керакки, мазкур ўйин сабаб дунёда кўплаб ноодатий воқеалар юз бермоқда. Июль ойида америкалик қиз покемон қидириб, мурдага дуч келган. Мазкур ўйин сабаб дунё миқиёсида кўплаб ҳалокатлар рўй берди. Бир қанча мамлакатларда хавфсизлик нуқтайи назаридан “Pokemon Go” ўйинини ўйнаш тақиқлаб қўйилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Pokemon GО Покемон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!