...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа Иттифоқи Кенгашининг Россияга қарши санкцияси узайтирилди


12:16, 16.09.2016 Олам
 3 000

7 сентябрь куни Евроиттифоқнинг доимий вакиллари Қўмитаси томонидан санкцияни чўзиш борасида сиёсий ҳукм қабул қилиниб, 15 сентябрь куни ЕИ Кенгаши томонидан расман ёзма равишда тасдиқланди.

Европа Иттифоқи расмий журналида Иттифоқ Кенгашининг Россия ҳамда Украина жисмоний шахслари ва ташкилотлари ўрин олган қора рўйхати муддати 2017 йил 15 мартга қадар узайтирилгани ҳақида хабар эълон қилинди.

7 сентябрь куни Евроиттифоқнинг доимий вакиллари Қўмитаси томонидан санкцияни чўзиш борасида сиёсий ҳукм қабул қилиниб, 15 сентябрь куни ЕИ Кенгаши томонидан расман ёзма равишда тасдиқланди. Бу Брюссель маъмурий жараённинг сўнгги босқичи ҳисобланади. Айни вақтда 146 нафар жисмоний ва 37 нафар юридик шахсга нисбатан чекланган чоралар яна 6 ойга узайтирилган.
 
Европа Иттифоқининг қора рўйхатига Россия Федерацияси раҳбарияти вакиллари, россиялик сиёсатчилар, тадбиркорлар, Донецк ва Луганск Халқ Республикаларининг деярли барча раҳбарлари киритилган. Шунингдек, бу қатордан 27та ташкилот ҳам ўрин олган.
 
Россия ва Украинага қарши қора рўйхат Евроиттифоқ санкцияларининг учдан биридир. Бундан ташқари, 2017 йил январь ойи якунига қадар иқтисодий санкция ва 2017 йил июнь сўнггига қадар Қримга нисбатан савдо ва виза борасида чекловлар қўйилган.
Жорий йил октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган Европа Иттифоқи саммити вақтида Россия ва унга қўйилган чекловлар масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЕИ Россия Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!