...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фазлиддин Ғоибназаров: “ОАВда танқид эмас, ғийбат кўп”


18:53, 11.11.2016 Жамият
 5 005

Фазлиддин Ғоибназаровнинг сўзларидан спортчи ғийбатлардан чарчаганини англаш қийин эмас.

“Qalampir.uz” сайтининг бир ёшни қаршилаши билан қутлаб, Рио-2016 XХXI ёзги Олимпиада ўйинларининг Олтин медаль совриндори, “Ўзбекистон ифтихори” унвони соҳиби Фазлиддин Ғойибназаров ҳам алоқага чиқди. Айтиш лозимки, ушбу спортчи ўзининг камтарлиги, очиқлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Унинг веб-сайтлар, хусусан, “Qalampir.uz” сайти ҳақидаги фикрлари ҳақиқатан ҳам аччиқ.
 
Фазлиддин Ғоибназаров, XХXI ёзги Олимпиада ўйинларининг Олтин медаль совриндори:
— Журналистика жуда масъулиятли соҳа. Веб-сайтлар ҳақида гап кетар экан, фурсатдан фойдаланиб бир фикрни билдирмоқчи эдим: айни вақтда, кўплаб веб-сайтлардаги мақолаларни ўқийману “Бу танқидми ёки ғийбатми?”, деган савол туғилади. Дарҳақиқат, ҳозирги кунда ОАВларда танқид эмас, ғийбат кўп.
 
Одамлар орасида ҳам ғийбатни танқид деб тушунадиганлар кўпайиб бормоқда. Аслида эса ҳаммаси бутунлай бошқача. Масалан, Райҳон Ғаниеванинг турмуш қураётгани ҳақидаги хабарни сизлар бермасангиз, биз спортчилар бехабар қолишимиз ҳам мумкин эди. Бундай яхши янгиликларни бериб боришингиз яхши, албатта. Аммо бошқа сайтларда машҳурлар ҳаётидаги икир-чикирларгача кавлаштирилган, ҳеч кимга қизиқ бўлмаган маълумотларни ҳам бераётганликларини кўрдим. Бу ғийбатдан бошқа нарса эмас.
 
Тўғри, машҳурларнинг ҳаётидаги рўй бераётган воқеалар кўпчиликка қизиқ, аммо чегара деган нарса бор. Шуни унутмаслик лозим.
 
Мен “Qalampir.uz” сайтини жуда ҳурмат қиламан. Сизлар бераётган янгиликларни мунтазам ўқиб бораман. Тилагим, юқорида келтириб ўтганимдек, ғийбатчи сайтлар қаторига кириб қолманглар. ОАВда шундоқ ҳам танқидий нашрлар, веб-сайтлар деярли йўқ. Сизлардан умидимиз катта!
Умида Якубова

Теглар:Qalampir.uz Фазлиддин Ғоибназаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар