...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фавворалар сайли Тошкентнинг қайси ҳудудларида ўтказилади?


22:01, 30.04.2017 Жамият
 3 991

Қуйида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Фавворалар сайлининг режа-жадвали билан танишиб олишингиз мумкин.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Фавворалар сайли эртага, 1 май куни Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилади.

Фавваоралар сайлида шаҳарлардаги барча фавворалар ишга туширилади, шунингдек, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари ҳамда томоша гуруҳлари иштирок этади. Шунингдек, тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларда китоб савдолари ташкил этилиб, болажонлар учун турли аттракционлар ўрнатилиши кўзда тутилган.

Қуйида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Фавворалар сайлининг режа-жадвали билан танишиб олишингиз мумкин:

1-саҳна - Маърифат маркази ва Симпозиумлар саройи кириш қисмидаги фаввора

2-саҳна - Сайилгоҳ майдони ички қисмидаги фаввора

3-саҳна - “Болажон” истироҳат боғи фаввораси

4-саҳна - “Интернэшнл Тошкент” (собиқ Интерконтинентал) меҳмонхонаси кириш қисмидаги фаввора

5-саҳна - Хадра майдонида янги қурилган фаввора ҳамда Цирк биносига кириш қисмидаги фаввора

6-саҳна - Мирзо Улуғбек истироҳат боғи кириш қисмидаги фаввора

7-саҳна - Бобур кўчаси Енгил саноат уюшмаси олд кириш қисмидаги фаввора

8-саҳна - “Истиқлол” санъат саройи олд майдонидаги фаввора

9-саҳна - Алишер Навоий театри кириш қисмидаги фаввора

10-саҳна - Мустақиллик майдони Мотамсаро она ҳайкали орқа қисмидаги фаввора

11-саҳна - “Локомотив” маданият ва истироҳат боғи

12-саҳна - Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудуди

13-саҳна - Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳудуди

14-саҳна - Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаввораси
Бобур Жалолов

Теглар:Фавворалар сайли Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар