Айбланувчи аёл ўз қилмишини стресс ҳолатида содир этгани билан изоҳлаган.
Ўтган йили Белоруссиянинг Минск туманидаги Мачулиши Минск қишлоғида даҳшатли воқеа содир бўлганди.
Ҳомиладорлигини барчадан яширган 28 ёшли Екатерина исмли аёл 19 сентябрь куни кўчага сайр қилиш учун чиққан. Бироздан сўнг, тўлғоқ бошланиб, аёлда сув кетиш ҳолати кузатилган.
Саноқли дақиқалардан кейин кўзи ёришини билган аёл тезда уйга жўнаган. Уйда унинг онаси ва синглиси бўлган. Шундан сўнг, аёл ҳожатхонага кирган ва фарзандини дунёга келтирган. Оғриққа чидаб, бақирмасликка, онаси ва синглисининг, қолаверса, қўшниларнинг эътиборини жалб этмасликка ҳаракат қилган.
Ҳожатхона анжоми ичидан янги туғилган қизалоқни олгач, Екатерина қўрққанидан болани полиэтилен целофанга солиб, квартира ташқарисидаги чиқинди қувурининг ичига ташлаб юборади.
Шундан сўнг, уйга қайтиб ванна қабул қилгани кириб кетган.
Айбланувчи аёл ўз қилмишини стресс ҳолатида содир этгани билан изоҳлаган.
7-қаватдан чиқинди қувури бўйлаб полиэтилен целофан пакетида тушган қизалоқ тирик қолган. Айни вақтда уни жиноятчи аёлнинг бувиси ва синглиси катта қилмоқда.
Екатерина аввал судланмаган. Бунинг устига вояга етмаган бошқа фарзанди ҳам бор. Суд унга ҳукм чиқараётган вақтда ушбу омиллар билан бирга, унинг оғир жиноят содир этганини ҳам ҳисобга олди. Бу ҳақда “Intex-press” хабар берди.
Бундай жиноят учун 25 йилгача қамоқ жазоси берилади. Суд жараёнида прокурар аёлга 15 йил беришни сўради. Бироқ у 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Умида Якубова