Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифалари орқали халқимизни Наврўз умумхалқ байрами билан табриклади.
"Буюк ипак йўли бўйида истиқомат қилувчи миллионлаб одамлар, турли миллат ва элат вакиллари ҳар йили баҳорда 3 минг йиллик тарихга эга Наврўз байрамини нишонлайдилар. Ушбу байрам ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.
Наврўзи олам – шарқона янги йилнинг бошланиши ва табиат уйғонишининг рамзи бўлиб, турли миллатлар, маданиятлар ва динларга мансуб инсонлар орасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Саҳифамнинг азиз муштарийлари, мен сизларни янгиланиш ва яшариш байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Баҳор гўзаллигидан баҳра олиб, қалбларингиз меҳр-мухаббат ва нурга тўлсин! Наврўз муборак!"