Фестивалга 40 минг томошабин ташриф буюриши кутилмоқда.
Фестивалда Ўзбекистон, Украина, Белоруссия ва Россиянинг бешюздан ортиқ ҳарбий-тарихий клублар қайта қурувчилари ва қидирув бўлинмалари иштирок этади. Ушбу фестивалга 40 минг томошабин ташриф буюриши кутилмоқда.
“Биз совет қўшини қаҳрамонликларини кўрсатишимиз учун Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳамда Афғонистон демократик республикаси ҳудудидаги ҳарбий можаролар эпизодларини намойиш этамиз”, дейди Россиянинг “Плацдарм 36” ҳарбий-ватанпарварлик клуби раиси Дмитрий Галиулин.
Фестивалда афғон мужоҳидларининг “1979-1989 йиллар афғон акс садоси” ва 1943-йилдаги “Орлов операцияси” ҳарбий саҳналарини кўриш мумкин. Бундан ташқари фестивалда қуйидаги интерактив майдончалар бўлади:
- Иккинчи жаҳон уруши қуроллари;
- Очиқ осмон остидаги музей – авто, мото ва бронетехникалар;
- Жанг майдонлари окоплари;
- Дала алоқа тармоқлари;
- Тир;
- Дала фотоателье;
- Ҳарбий-дала медицинаси;
- Ҳарбий-дала ошхонаси;
- Қизил армия ва фашист аскарларининг окопдаги ҳаёти.
Фестивалга кириш бепул.